Навоийда боғча директори таъмирлаш ишлари учун ажратилган қарийб 150 млн сўмни талон-тарож қилганликда гумон қилиняпти
Навоийда болалар боғчасини таъмирлаш учун мўлжалланган қарийб 150 млн сўм бюджет маблағларининг талон-тарож қилиниши ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда UzReport ИИВга таянган ҳолда хабар беради.
Хусусан, 6-сонли боғча директори Grant Stroy Servis Karmana МЧЖ вакили билан тил бириктириб, ушбу компания ҳисобрақамига муассасани таъмирлаш учун 146,2 млн сўм ўтказган. Бироқ боғчада ҳеч қандай ишлар амалга оширилмаган, зарур ҳужжатлар қалбакилаштирилган, дейилади хабарда.
Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми (ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилиш) ва 209-моддаси 1-қисми (ҳужжатларни қалбакилаштириш) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.
Бош саҳифадаги фотосурат: depositphotos
Шарҳлар