Навоийда кўтарма кран қулаб тушиши натижасида бир киши жароҳатланди

26 январь куни соат 16:00 лар атрофида Навоий шаҳри, Ёшлик маҳалласида кўтарма кран қулаб тушган. Бу ҳақда “Газета” нашри хабар беради.  

«Натижада кран боқшарувчиси ёнгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Бу бўйича тегишли хизматлар томонидан суриштирув олиб борилмоқда», — деди Навоий шаҳар ФВБ бошлиғи Олим Аҳмедов.


 
Вилоят матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу кран «Шоҳжаҳон шамшири» МЧЖ томонидан кўп қаватли уйлар қурилишига жалб этилган бўлган.
 
«Шоҳжаҳон шамшири» МЧЖнинг асосий фаолият тури ёғоч, қурилиш материаллари ва санитария-техник ускуналар улгуржи савдоси билан шуғулланишдан иборат бўлиб, у 2018 йил 4 май санасида Тошкент шаҳри Юнусобод туманида рўйхатдан ўтган. Унинг ягона таъсисчиси ва раҳбари Усмонов Лазизжон Муродиллаевич ҳисобланади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.