«Наврўз» қабуллар уйи Корхоналарни соғломлаштириш марказига айлантирилади

«Наврўз» қабуллар уйи Корхоналарни соғломлаштириш марказига айлантирилади

“Наврўз” қабуллар уйини капитал таъмирлаб, Давлат иштирокидаги корхоналарни соғломлаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш маркази ташкил этиш режалаштирилган. Бу ерда тадбиркорларга маълумотлар очиқ ва шаффоф тарзда тақдим этилади, деб ёзади давлат раҳбарининг матбуот хизмати.  
 

Фотосурат: Газета.uz

«„Наврўз“ тўйхонасининг ўрнига, ичини реконструкция қилиб, иккинчи қаватида 2000 квадратдан кўп бўлган жойда, Тошкент шаҳридаги барча инвестиция лойиҳаларини тақдимоти ва давлат иштирокидаги давлат улуши бор корхоналарнинг шоурими ташкил этилади. Ундан ташқари биринчи қаватида ишсизлар биржаси бўлиб ўтади. Меҳнат вазирлиги билан биргаликда шу лойиҳани амалга оширмоқчимиз. Темир дафтарга тушган аҳоли, ишсиз аҳоли шу ерга келиб, ўзининг мутаҳассислигиган келиб чиққан ҳолда ўзига маъқул келадиган ишни ўша ердан топса бўлади», — деди Инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Шароф Раҳмонов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интевьюсида.

Бинонинг атрофидаги жойлар эса одамлар учун сайилгоҳга айлантирилади, дея қайд этади Газета.uz нашри.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.