Ногирон аёлни молхонага ҳеч ким қамаб қўймаган

Ногирон аёлни молхонага ҳеч ким қамаб қўймаган

Яқинда ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида ногирон аёл молхонада юргани акс этган ролик тарқалди. Namanganliklar.uz нашри воқеа тафсилотларини аниқлади


 
Аёлнинг қариндошлари айтишича, улар ўша воқеани ким тасвирга олганини билмайди. Уларнинг сўзларига кўра, аёл баъзида ўзи ҳовлида тентираб юради. Молхонага кириб қолганидан кейин эшик ёпилган, ҳамма жой қоронғи бўлиб қолган ва у қичқира бошлаган. Ўзи мустақил равишда чиқа олмаган. Бу пайтда аёлнинг оиласи, хусусан унинг акаси хотини ва қизлари билан бозорда бўлган.

Ёши 47 да бўлган аёл болаликдан ногирон бўлиб, акасиникида яшайди. Авваллари ўзини-ўзи эплаган, энди эса ҳожатхонага ўзи боролмайди.
Видеолавҳада ногирон аёл акасининг хотини эри синглисини психоневрология диспансерига топширишдан бош тортаётгани, чунки у онасига синглисини ташлаб қўймасликни ваъда қилганини айтади. Аёл турмушга берадиган қизи борлигини қайд этади.

Нашр кўрсатган учрашувда туман ҳокими, маҳалла раиси, ИИБ бошлиғи ва бошқа расмий шахсларни кўриш мумкин. Ҳозир ногирон аёлни тиббий кўрикдан ўтказиб, рентгент ва коронавирусга тест қилишган. Маҳалла раисининг сўзларига кўра, аёл Андижондаги психоневрология диспансерига ётқизилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.