Нукус шаҳрининг ҳокими алмашди
Нукус шаҳрига Панаев Утемурат вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар беради ЎзА.
Фотосуратда: Мурат Камалов (чапда) – Жоқарғи Кенес раиси
У.Панаев шу вақтга қадар «Титан цемент» МЧЖ Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси бош директори, Нукус шаҳри «Титан ДСЗ» МЧЖ раиси лавозимларида ишлаб келган.
Makan.uz нашрининг қайд этишича, Панаев 2017 йилдан буён Нукус ҳокими лавозимида ишлаб келган П.Турешевнинг ўрнига тайинланган.
Қораўзак туманига эса Утамбетов Узақберген ҳоким этиб тайинланди. У.Утамбетов аввал Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб келган.
Шунингдек , Чимбой туманига Тажетдинов Айбек ҳоким этиб тайинланди. У бунгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 2018 йилдан бошлаб Полат Ешанов Чимбой туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.
Makan.uz нашри аввалги амалдорлар нега лавозимларидан четлатилгани номаълум эканини қайд этади.
Шарҳлар