Нукусда кислород станцияси ишга тушди

COVID-19  га қарши курашишда инсонпарварлик ёрдами доирасида “Ўзбекистон билан бирдамлик” акциясининг ташкилотчилари Ezgu Amal хайрия жамғармаси республикага иккита кислород станциясини харид қилди ва олиб келди. Бу ҳақда Sputnik нашри ёзади.


 
Ускуна ЕТТБ ходимларининг ижтимоий ташаббуси лойиҳасининг хайрия маблағлари ҳисобидан харид қилинди.
 
2021 йил март ойида шундай станция Самарқанд вилоят болалар кўп профилли тиббий марказига ўрнатилган эди. Энди иккинчи станция Нукусдаги Шошилинч тиббий ёрдам марказида ишга туширилди. 

«Бугун узоқ кутилган кун келди. Қийин карантин даврида барча эшикларни тақиллатдим ва ҳудудимизга ёрдам беришларини сўрагандим. Илтимосларимга "Эзгу Амал" хайрия жамғармасининг ходимлари жавоб берди ва trickle down effect ишга тушди», — дейди жамғарманинг Қорақалпоғистондаги ҳудудий вакили Замира Қиличева.

Қуввати соатига 10 кубометр бўлган станция ўпкани сунъий вентиляциялашга эҳтиёжи бор беморларни кислород билан узлуксиз таъминлаши мумкин. Ушбу қурилмалар пандемия шароитларида ҳам, узоқ муддатли мақсадлар учун ҳам фойдали бўлади.
 
Фотосурат: Ezgu Amal

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.