Нукусда коронавирусга гумон бўлган беморлар учун захира жойлари ташкил қилиняпти

Нукусда коронавирусга гумон бўлган беморлар учун захира жойлари ташкил қилиняпти

Нукусда коронавирусга чалинган беморлар учун қарийб 2000 ўринли тиббий марказлар ташкил қилинмоқда. Бу ҳақда Kun.uz Қорақалпоғистон прокуратурасига таянган ҳолда хабар беради.
 
Хусусан, Нукус олимпия захиралари ихтисослашган мактаб-интернатида 336 та ўрин яратилди, Нукус спорт мактабининг еттита залида 390 та ўрин ташкил қилинди, ихтисослашган болалар-ўсмирлар спорт мактабида эса 168 та ўрин жиҳозланди.
 
1000 ўринли контейнерлардан иборат карантин зонаси Нукус гарнизонида 5 гектар майдонда барпо этилмоқда. Шунингдек зонада 100 кишилик поликлиника қурилиши ҳам бошланган.

Бош саҳифадаги фотосурат: Kun.uz

Anhor.uz ни ўзингизга қулай ижтимоий тармоқда ўқинг: FacebookTelegramInstagram

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.