ОАВ: Ўзбекистон президенти Тожикистонга ташрифи доирасида Хўжандда бўлади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 10-12 июнь кунларига мўлжалланган Тожикистонга ташрифи доирасида унинг Хўжанд шаҳрига ташрифи ҳам режалаштирилган. Бу ҳақда «Азия-Плюс» нашри Тожикистон ҳукуматидаги манбага таянган ҳолда хабар беради.
У билан бирга Хўжандга Тожикистон президенти ҳам боради. Икки мамлакат раҳбарлари Сўғднинг маъмурий марказига Душанбедаги музокаралар якунланиб, 30 дан ортиқ ҳукуматлараро келишувлар имзоланганидан кейин боради.
«Шавкат Мирзиёев Сўғднинг савдо-иқтисодий салоҳияти билан танишиш ниятида, у қатор саноат корхоналарида ва маданий-тарихий объектларда бўлади. Вилоят раҳбарияти билан Сўғднинг Ўзбекистонга чегарадош ҳудудлари билан алоқаларини кучайтириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган», – дея қайд этади нашр.
Фотосурат: Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати
Шарҳлар