Одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш тақиқланди

Одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш тақиқланди

“Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланди.
 
Унга кўра, одам савдосидан жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш, шунингдек уларнинг одам савдосига қайта жалб этилиши хавфининг олдини олиш мақсадида идентификация қилинади.

Шунингдек, Қонунда одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослашувини таъминлаш тартиби белгиланган бўлиб, улар, жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади: ихтисослаштирилган муассасаларга жойлаштириш даврида моддий ёрдам кўрсатиш; вақтинчалик уй-жой, озиқ-овқат, санитари-гигиена воситалари билан, зарур ҳолларда эса кийим-бош, пойабзал ва бошқа зарур ашёлар билан таъминлаш; ишга жойлашишда, таълим олишда, касбий жиҳатдан йўналтиришда ва касбга тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашда ёрдам кўрсатиш; ижтимоий жиҳатдан қайта интеграцияга, шу жумладан қариндошларни излашида ёрдам кўрсатиш.
 
Шу билан бирга, одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ҳамда уларга нисбатан содир этилган ҳолатлар ҳақидаги ахборот, шунингдек кўрилган хавфсизлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилмаслиги белгиланди..
 
Қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.