Охирги беш йил ичида бесоқолбозлик моддаси бўйича 44 та фуқаро қамалган
Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси охирги беш йил учун Жиноят кодексининг 120-моддаси бўйича (бесоқолбозлик) ишлар статистикасини эълон қилди. Хусусан, 2016 йилдан 2020 йилгача 44 нафар фуқаро ушбу жиноят тури билан жавобгарликка тортилган. Айни пайтда, 49 нафар ўзбекистонлик ушбу модда бўйича колонияларда муддат ўтамоқда, деб ёзади “Қалампир” нашри.
2016 йилда 6 нафар, 2017 йилда 15 нафар, 2018 йилда 7 нафар, 2019 йилда 7 нафар , 2020 йилда 9 нафар киши бемоқолбозлик айблови билан жавобгарликка тортилган. Жазони ижро этиш бош бошқармаси маълумотларига кўра, айни пайтда ушбу жиноятни содир этганликда айбланиб, судланган шахслар сони 49 тани ташкил этади.
“Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг меъёрий ҳужжатлар талабларига асосан тизим ва тасарруфидаги жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар томонидан такрорий жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, уларнинг хулқ-атворларини психологик жиҳатдан ўрганиш, кўникиш даврида мослашишга руҳий жиҳатдан ёрдамлашиш мақсадида психологик ишларни олиб борувчи психолог хизмати ташкил этилган. Шунингдек, бу тоифадаги маҳумлар билан доимий равишда психологик ишлар индивидуал тарзда олиб борилиши йўлга қўйилган”, – дейилади хабарда.
Шарҳлар