Олий суд дизайнер Нариман Григоряннинг қотилига ҳукм ўқиди
Тошкент шаҳар жиноий ишлар бўйича судида дизайнер Нариман Григорян (Алимжанов)нинг қотиллигида айбланаётган Б.Буркитбаев (1996 йилда туғилган, аввал судланмаган) устида олиб борилган суд жараёни якунланди. Ҳукм эълон қилинди, дея хабар беради Олий суд.
Суд ҳукмига кўра, Б. Буркитбаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Б. Буркитбаевга узил-кесил ўташ учун 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Дизайнер Нариман Григорян шу йил январь ойида Тошкентнинг Яшнабод туманидаги ижарада турган уйида ўлдирилган эди.
Шарҳлар