Олмалиқда ўғли йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳоким алмаштирилди

Олмалиқда ўғли йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳоким алмаштирилди

Олмалиқда  шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси ўтказилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилоят ҳокимлиги хабар беради.

Вилоят ҳокими Рустам Холматов Олмалиқ шаҳри раҳбари лавозимига Қобил Ҳамдамовнинг номзодини илгари сурди. Учрашув иштирокчилари ушбу номзодни қўллаб-қувватлашди.


Фотосуратда: Қобил Ҳамдамов

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар у Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
 
Олмалиқнинг собиқ ҳокими Усмон Раҳимов йўл ҳаракати қоидаларини бузган ўз ўғлининг хулқи туфайли кенг оммага танилганди.

Йиғилишда Рустам Холматов Олмалиқ ҳокими шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида хатоларга йўл қўйганини қайд этди. Вилоят раҳбарининг сўзларига кўра, раҳбар шахсий ҳаётига эътибор қаратиши, оиласи билан ҳам вақтини ўтказиши ва фарзандларини жиддий тарбиялаши керак.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.