Оммавий эмлаш февраль ойининг охири – март ойининг бошларида бошланади

Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлашни бошлаш февраль ойининг охири ёки март ойининг бошларига режалаштирилган. Бу ҳақда санитария-эпидемиология фаровонлиги ва соғлиқни сақлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари Ботиржон Қурбонов маълум қилди. Бу ҳақда  UzReport нашри ёзади.
 
Униг сўзларига қараганда, Pfizer/BioNTech вакцинасининг биринчи партияси бир ойдан сўнг етказиб берилади.
 
“Эмлаш жараёни бутун Ўзбекистонни қамраб олади, аммо бу босқичма-босқич амалга оширилади. Биринчи босқичда 100 минг доза Pfizer вакцинаси буюртма қилинди, кейинги босқичда лицензияга эга бошқа вакциналар пайдо бўлиши билан улардан ҳам фойдаланилади”, – деди Қурбонов.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.