Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистонга 100 млн доллар тақдим этади

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистонга 100 млн доллар тақдим этади

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (AIIB) Ўзбекистонга  COVID-19 пандемиясига қарши курашишга ва жамоатчилик саломатлиги соҳасидаги муаммоларни ҳал этишга ёрдам бериш учун 100 млн доллар миқдорида қарз маблағи ажратади, дея хабар беради Reuters.
 
Банк берган баёнотга кўра, лойиҳа Осиё тараққиёт банки билан биргаликда молиялаштирилади ва COVID-19 га тестдан ўтказиш, эпидемиологик назорат ва касалликни даволаш бўйича салоҳиятни оширишга йўналтирилади.
 
Ушбу қарз маблағи  пандемияга қарши курашаётган давлатга ва хусусий секторга ёрдам беришга чақирилган 13 млрд доллар миқдоридаги молиялаштириш механизмининг бир қисми ҳисобланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.