Осиё тараққиёт банки Ўзбекистоннинг ғарбий қисмидаги автомагистралларни реконструкция қилиш учун 274,2 млн доллар ажратди
Бугун Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида 240 км автомагистрал йўлларни реконструкция қилишга хамда ҳудудлараро савдо ва транспорт алоқасини кенгайтириш мақсадида мамлакат миллий йўл тармоғининг муҳим участкаларида хавфсизликни оширишга 274,2 млн доллар миқдорида қарз маблағлари ажратилишини маъқуллади. Бу ҳақда банк хабарида сўз боради.
Лойиҳа доирасида Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу магистралининг Қорақалпоғистондаги 240 км лик участкаси икки полосали цемент-бетон йўлга айлантирилади. Ушбу магистрал ҳудуддаги муҳим савдо йўналишларидан бири ва Марказий Осиё Минтақавий Иқтисодий Ҳамкорлик дастури 2-Коридорининг бир қисми ҳисобланади.
Бундан ташқари, лойиҳа доирасида алоҳида санузелларга эга тўхтаганда бешта дам олиш пункти ҳамда бозор павильонлари қурилади, уларнинг 50% тадбиркор аёлларга ажратилади.
Йўл ҳаракати самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш учун лойиҳа Транспорт вазирлигига Ўзбекистондаги энг катта юкламали йўл участкаларидан бири ҳисобланган Тошкент-Наманган йўлининг 100 километрида интеллектуал транспорт тизимини ўрнатишга ёрдам беради. Тизим табло ва веб-сайтларга ахборотни ва огоҳлантиришларни узатган ҳолда реал вақт режимида ҳаракатни ва йўл шароитларини кузатади.
Миллий йўл тармоғининг алоҳида нуқталарида йўл тармоғида транспорт воситаларининг ортиқча юкламасидан қочиш ва йўл қопламаси бузилишининг олдини олиш учун транспорт ҳаракат пайтидаги оғирлигини ўлчайдиган иккита автоматлаштирилган станция ўрнатилади.
ОТБ Ўзбекистонда автомобиль ва темир йўл транспорти инфратузилмасига 1,3 млрд доллар инвестиция қилишга улгурди.
Бош саҳифадаги фотосурат: ОТБ
Шарҳлар