ОТБ: Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш янада секинлашиши кутилмоқда
Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг янги ҳисоботига мувофиқ COVID-19 пандемияси, заиф талаб, саноат ишлаб чиқаришининг секинлашиши ва хизматлар соҳасининг қисқариши натижасида бу йил Ўзбекистонда иқтисодий ўсишнинг янада секинлашиши прогноз қилинмоқда.
«Asian Development Outlook 2020» (ADO) иқтисодий нашрининг ёзишича, ОТБ 2020 йилда Ўзбекистонда ЯИМ ўсишини 0,5% даражасида прогноз қилмоқда, бу июндаги прогноз билан солиштирганда 1,5% га пасайиш ҳисобланадию Бироқ 2021 йилда ЯИМ кескин тарзда 6,5% га ўсади, бу шу йилги аввалроқ қилинган прогнозга тўғри келади.
Банкнинг инфляция бўйича прогнозлари ўзгаришсиз – 2020 йилда 13% ва 2021 йилда 10%. Пандемия сабабли юзага келган узилишлар 2020 йилнинг дастлабки 7 ойи давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг инфляцияси ошишига олиб келди, шу билан бирга, бошқа товарлар ва хизматларга бўлган инфляция худди шу даврда секинлашган. Олдинги йил билан солиштирганда ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан қадрсизланиши 2019 йилнинг биринчи ярмида 2,5% га ошган, бу йил эса у 6,7% гачани ташкил қилган.
Ўзбекистон жорий амалиётлари ҳисобининг танқислиги 2020 йилнинг биринчи ярмида ЯИМнинг 7,7% гача ошган. Сафарларга, хусусан Россия Федерациясига сафарларга қўйилган чекловлар пул ўтказмаларининг қисқаришига олиб келгани учун товрлар экспорти табиий газ ва мисга бўлган талаб ва нархларнинг тушиб кетиши сабабли 19,7% га тушиб кетган. Етказиб беришлар занжиридаги узилишлар товарлар импортининг 14,1% га қисқаришига олиб келди. Хизматлар экспорти 38,6% га, импорти эса 28,4% га пасайган. Экспорт ва пул ўтказмалари камайган шароитларда банк 2020 йилда тўлов баланси танқислиги ошишини прогноз қилмоқда, у экспорт ва пул ўтказмалари тикланишига қараб 2021 йилда қисқаради.
Шарҳлар