ОТБ ва ЮНИСЕФ Ўзбекистон учун қарийб 1 млн долларлик комбинезонлар ва бахилалар харид қилди

ОТБ ва ЮНИСЕФ Ўзбекистон учун қарийб 1 млн долларлик комбинезонлар ва бахилалар харид қилди

Осиё Тараққиёт банки (ОТБ) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар Жамғармаси (ЮНИСЕФ) Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига (ССВ) қиймати 952,000 АҚШ долларини ташкил қилувчи тиббий анжомларнинг яна бир партиясини тақдим этди.

ЮНИСЕФ ОТБнинг молиявий кўмагида ва ССВ билан келишган ҳолда COVID-19 га чалинган беморларга тиббий хизмат кўрсатувчи соғлиқни сақлаш тизими ходимлари учун индивидуал ҳимоя воситалари (ИҲВ)ни харид қилди. Уларга 71,100 та комбинезон ва 8,000 та бахила ҳамда лаборатория тестларини сифатли ва тез ўтказиш учун мўлжалланган RNA Mini реагентлари тўплами кирган.

«Ўзбекистонда COVID-19 билан боғлиқ вазият карантин чекловлари бўшаштирилганига қарамасдан яхшиланмоқда. Бироқ биз ҳаммамиз ҳамон эҳтиёткор бўлишимиз керак, чунки касалликнинг аҳоли орасида тарқалиш даражаси юқорилигича қолмоқда», – дейди ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси директори Синди Малвичини хоним. «Биринчи навбатда, биз тиббий ходимларни ҳимоя қилишимиз керак, чунки улар олдинги позицияларда кетмоқда. Биз ЮНИСЕФ билан биргаликда харид қилган ИҲВ тиббий ходимларга инфекцияга чалинганларга ёрдам кўрсатган ҳолда хавфсизликда эканликларига ишонч ҳосил қилишларига кўмаклашади. ОТБ Ўзбекистон халқига COVID-19 пандемиясини енгиб ўтишга ёрдам беришда содиқдир».

Етказиб берилган барча ускуналар ва ИҲВ Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари, шу жумладан узоқ ҳудудлар бўйлаб тақсимланади.

«ИҲВ, тестдан ўтказиш учун тўпламлар ва асосий дорилар каби зарур тиббий воситаларнинг мавжудлиги касаллик тарқалишини назорат қилиш учун ҳам, асосий тиббий хизматларнинг узлуксизлигини таъминлаш учун ҳам жуда муҳим», – дейди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Мунир Мамедзаде. «ЮНИСЕФ ҳар доим ССВга тиббий буюмларни харид қилиш ва етказиб бериш тизимини мустаҳкамлашда кўмаклашишга тайёр ва ОТБга молиявий кўмаги учун миннатдорчилик билдиради», – таъкидлади у.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.