«Озодлик»: Қашқадарё вилоят прокуратураси ўзини ёқиб юборган аёл иши бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилди
Қашқадарё вилоят прокуратураси уйини бузишларига ҳукумат томонидан ҳеч қандай чора кўрилмаганига қарши норозилик билдириб ўзини ёқиб юборган Косон туманида истиқомат қилувчи Муқаддас Мустафоеванинг ишини ўрганиш учун махсус ишчи гуруҳ тузди. Бу ҳақда “Озодлик” хабар беради. Ишчи гуруҳга аёл норозилик билдирган амалдорлар кирган бўлиб, унга вилоят прокуратурасининг катта прокурори Шоҳрух Ҳақбердиев раҳбарлик қилмоқда.
«Ушбу иш туман ҳокимлиги, прокуратура мутахассислари ва мустақил холис шахслар иштирокида ҳар томонлама ўрганилмоқда», — дейди Косон туман маъмуриятининг матбуот хизмати.
Бу орада эса Мустафоевлар комиссия таркибидан норози, чунки аёлнинг отаси Олим Мустафоевнинг сўзларига кўра, “вилоятдан фақат прокурор Шоҳрух Ҳақбердиевнинг ўзи келган”, “ишчи гуруҳнинг қолган аъзолари эса косонлик амалдорлар”.
«Айнан улар 400 млн сўмга ($42 минг) қизим ўз уйини қурган ер участкасини сотиб юборган. Биз ўзимизни ҳимоя қилиш учун шундай қилганмиз, деб орқамиздан гапиришяпти. Ундай эмас, ахир биз уларга бир йил давомида мурожаат қилдик. Биз Бош прокуратурага, Вазирлар Маҳкамасига ва Президент администрациясига мурожаат қилдик.
Биз мурожаат қилмаган бирортаям орган қолмади», — дейди Олим Мустафоев.
Айни пайтда Anhor.uz мухбири изоҳ олиш учун Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати билан боғлана олмаяпти.
Бош саҳифадаги фотосурат: UzNews.uz
Шарҳлар