Пенсионерлар хизмат кўрсатувчи банкни ўзлари танлашлари мумкин
Пенсионерлар хизмат кўрсатувчи банкни ўзлари танлашлари мумкин. Бу ҳақда брифингда Кредит ташкилотларининг пруденциал назорати департаменти Аброрхўжа Турдиалиев маълум қилди.
«Пенсия маблағларини ягонабанк орқали етказиб бериш тизими ўзининг самарасизлигини ва бу амалиётдан воз кечиш зарурлигини кўрсатди. Бу пенсионерларга ўз хоҳишига кўра исталган банкда ҳисоб очиш ва уларнинг картасидан фойдаланиш имконини беради. Бу имконият бир марталик бўлмайди. Пенсионерлар тақдим этилаётган банк хизматлари сифатидан қай даражада қониқишини ҳисобга олган ҳолда хизмат кўрсатувчи банкни алмаштиришлари мумкин», — дейди Турдиалиев
Турдиалиевнинг таъкидлашича, бу банклар орасида соғлом рақобатни яратишга имкон беради.
Шарҳлар