Пенсия жамғармаси: Пенсияни нақд пулда олиш учун ариза талаб қилинмайди
Пенсионерлар пенсияни нақд пул кўринишида олишлари учун ариза беришлари шарт эмас. Бу ҳақда Пенсия жамғармасининг матбуот хизмати хабар беради.
Тегишли жадвалга мувофиқ, пенсиялар “Халқ банки”нинг кўчма кассалари орқали нақд пулда берилади.
Пенсияни пластик картага олишни хоҳловчи пенсионерлар эса Пенсия жамғармаси (1140) ёки “Халқ банки”нинг ишонч телефонларига (1106) қўнғироқ қилишлари мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар