Пойтахт ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 50 кг дан ортиқ гиёҳванд моддани мусодара қилди

Пойтахт ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 50 кг дан ортиқ гиёҳванд моддани мусодара қилди

2019 йили Тошкентда гиёҳванд моддалар айланмаси билан боғлиқ 999 та жиноят аниқланди. Тезкор тадбирлар натижасида 50 кг дан ортиқ гиёҳванд модда мусодара қилинган бўлиб, улардан 5,7 кг афюн, 1,1 кг наша, 35,1 кг марихуана ва 8,2 кг бошқа гиёҳванд моддалардир, дея хапбар беради ИИББ матбуот хизмати.
Пойтахтда гиёҳванд моддаларни сотиш учун мамлакат ҳудудларидан келган 263 та шахс қўлга олингани қайд этилади.
 
«Профилактика тадбирлари ўтказилиши туфайли психотроп моддаларни ноқонуний сотиш бўйича 187 та ҳолат аниқланган ва 758 877 та “Трамадол” таблеткаси, 16 542 та “Запиклон” таблеткаси ва 12 880 та “Бокласан” таблеткаси олиб қўйилди. Гиёҳванд моддаларни сотиш билан шуғулланган шахсларга нисбатан жиноий ишлар қўзғатилди», – дейилади хабарда.
 
Бундан ташқари, ИИББ ходимлари томонидан махсус рецептсиз кучли таъсир қилувчи «Тропикамид», «Регапен», «Карбамазепин», «Селофен»  препаратларини сотувчи дорихоналарнинг виждонсиз ходимларини аниқлаш бўйича ишлар ўтказилди.

Хусусан, текширув ўтказилган 32 та дорихонада 1800 та “Лирика” таблеткаси, 12400 дан ортиқ «Карбамазепин» таблеткаси, 4 мингдан зиёд «Тропикамид» таблеткаси, 500 га яқин  «Селофен» таблеткаси ва қарийб 420 та «Мидотроп»  таблеткаси олиб қўйилди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддасида кўзда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённомалар тузилди.
 
Тўпланган материаллар жиноят белгилари бўйича жиноий иш қўзғатиш ҳақидаги масалани ҳал қилиш учун Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментга берилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.