Пойтахтлик тадбиркор Қаршида аквапарк барпо этади

Пойтахтлик тадбиркор Қаршида аквапарк барпо этади

Қарши шаҳрида аквапарк ва соғломлаштириш маркази қурилиши бошланди, унинг лойиҳа қиймати 1,2 млн долларни ташкил қилади. Бу ҳақда «Новости Кашкадарьи» нашри хабар беради.

Алигер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғига туташ ҳудудда барпо этилаётган сув-кўнгилочар мажмуининг майдони бир гектарни ташкил қилади.

Лойиҳага кўра, янги дам олиш зонаси учта очиқ ва битта ёпиқ бассейнни, баландлиги 10 метр бўлган сув тоғини, унча катта бўлмаган ўйин майдончалари, тренажёр заллари, қаҳвахона ва бошқа хизмат кўрсатиш нуқталарини ўз ичига олади.
 
Лойиҳа ташаббускори – AQUAMAX МЧЖ корхонаси. Аквапарк ва соғломлаштириш маркази қурилишини келаси йил март ойида якунлаш режалаштирилган, дея қайд этади нашр компания вакилларига таянган ҳолда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.