Президент 27 та раҳбарни ишдан бўшатди, 54 таси интизомий жазога тортилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни Ўзбекистонда хизматлар соҳасини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди, 27 та раҳбар ишдан бўшатилди, деб ёзади “Газета” нашри.
Президент Бекобод, Боёвут, Ҳазорасп, Сирғали, Оққўрғон туманларидаги давлат таълим муассасаларида ҳамда Паркент, Сирдарё ва Тупроққалъа туманларидаги тиббиёт муассасаларида тижорат хизматлари жуда паст даражада эканини қайд этди.
Унинг сўзларига кўра, жойларда аниқ бир методика йўқлиги ва секторлар раҳбарларининг совуққонлиги сабабли ҳамон кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини, объектлар сонини ва ҳудудларнинг салоҳиятини аниқ баҳолаш имконини бўлмаяпти.
«Кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишларида ҳар бир вилоят ҳокими ўз ҳудудларида соҳа ҳолатинги ва раҳбарларнинг масъулиятини танқидий нуқтаи назардан муҳокама қилди. 27 та раҳбар ўз лавозимидан олиб ташланди, 54 таси интизомий жазога тортилди», — деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев янги, ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олувчи янги хизмат турларини кенгайтириш ва йўлга қўйиш методологиясини яратиш, илғор тажрибани ва намунали лойиҳаларни жорий этиш заруратини кўрсатди. Шу мақсадда Ўзбекистон Миллий банки ҳузурида банкнинг барча ҳудудий филиалларида ўз бўлимига эга бўлган хизматларни ривожлантириш лойиҳа-таҳлил маркази ташкил қилинади. Улар аҳолига тайёр бизнес-режаларни, профессионал таълимдан тортиб, то бизнесни очишгача бўлган комплекс хизматларни тақдим этади.
Фотосурат: Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати
Шарҳлар