Президент маҳсулотлар бўйича 5 мингдан ортиқ эскирган стандартларни бекор қилишни топширди
Шавкат Мирзиёев 5 имнгдан ортиқ эскирган стандартларни бекор қилишни, маҳсулот хавфсизлиги бўйича техник регламентларни Европа ва Евросиё иқтисодий иттифоқи талабларига мувофиқ ҳолатга келтиришни топширди. Давлат раҳбари техник тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология масалалари бўйича йиғилиш ўтказди, дея хабар беради президент матбуот хизмати.
Давлат раҳбари “Ўзстандарт” агентлигини миллий орган мақомига олиб чиқиш, корхоналарда янги стандартларни манзилли жорий қилиш асосий вазифа эканини таъкидлади.
«Миллий стандарт “овози жаранглаши”га эришишимиз керак», – деди Шавкат Мирзиёев.
Келгуси йил якунига қадар халқаро стандартлар сонини 14 мингтага, уйғунлик даражасини 50 фоизга етказиш вазифаси белгиланди.
“Ўзстандарт” агентлигига автомобиль компонентлари, кимё, озиқ-овқат, қурилиш материаллари тармоқларида халқаро стандартларни жорий этиш бўйича 2021 йилга мўлжалланган “йўл хариталари” ишлаб чиқиш топширилди. Йиғилишда Президент “Ўзстандарт” агентлигининг халқаро стандартлаш ва метрология ташкилотларидаги иштирокини фаоллаштириш муҳимлигини таъкидлади.
Шарҳлар