Президент: биз беш йил ичида инфляцияни 5% гача пасайтиришимиз керак

Президент: биз беш йил ичида инфляцияни 5% гача пасайтиришимиз керак

«Биз беш йил ичида инфляцияни 5% гача камайтиришимиз керак. Агар буни қилмасак, одамлар биздан норози бўлади… Аввалги йилларда биз инфляцияни қалам билан 2,5% қилиб ёзиб, “ура-ура” деб қичқирганмиз. Буларнинг ҳаммаси нотўғри инфляция эди», — деди Шавкат Мирзиёев сешанба куни Олий Мажлис палаталари мажлисида. Бу ҳақда Газета хабар беради.

2018 йилда Марказий банк 2023 йилга келиб инфляция даражасини 5% гача камайтириш режалари ҳақида билдирганди.

Шунингдек Шавкат Мирзиёев беш йил ичида Ўзбекистон ЯИМни 100 млрд долларгача ошириш истагини ҳам билдирди.

«Охирги бир ярим йил ичида ЯИМ 44 дан 58 млрд долларгача ўсди. Бу катта натижа. Яқин беш йил ичида биз ЯИМ кўрсаткичини 100 млрд долларгача етказишни истаймиз… Биз 100 марта ҳисоблаб чиқдик – барча имкониятлар бор, улар бўлган […]. Қўшниларимиз — кимни назарда тутаётганимни ўзингиз биласиз — мустақиллик йилларида ЯИМ даражасини 180 млрд долларгача етказа олди», — дея қайд этди президент.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.