Президент БМТ шафелиги остида пандемия даврида давлатларнинг кўнгилли мажбуриятлари кодексини қабул қилишни таклиф этди
Ўзбекистон Президенти БМТ шафелиги остида пандемиялар даврида Давлатларнинг кўнгилли мажбуриятлари халқаро кодексини қабул қилиш ҳақидаги ташаббусни илгари сурди. Шавкат Мирзиёев COVID-19 га жавоб реакциясини кўрсатиш бўйича Халқаро меҳант ташкилоти (ХМТ)нинг Глобал виртуал саммити иштирокчиларига мурожаат юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар беради.
Ушбу кодексда давлатларнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, гуманитар, ҳуқуқни ҳимоя қилиш соҳаларида ҳам ўз фуқаролари олдида, ҳам халқаро шериклари олдидаги мажбуриятлари ва минимал шартлари мустаҳкамланган бўлиши керак.
Чекловчи чоралар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилиниши мажбурий кафолатланган ҳолда, фақат вақтинчалик характерга эга бўлиши лозим. Бундай чоралар таваккалларга пропорционал бўлиши, айниқса тиббий мақсадлардаги маҳсулотларнинг халқаро савдо-сотиғига ҳамда аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича чораларга тўсқинлик қилмаслиги зарур.
Янгиликларни Telegram-каналимизда ва Facebook тармоғидаги саҳифамизда кузатиб боринг.
Шарҳлар