Президент ДХХга ёшлар муаммоларини ўрганишни топширди
Президент Шавкат Мирзиёев Давлат хавфсизлик хизматига ёшлар муаммоларини тизимли равишда ўрганиш вазифасини топширди. Бу ҳақда 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди, деб ёзади “Газета” нашри.
«Вазифанинг муҳимлигини инобатга олиб, биз илк бор хавфсизлик хизматига топшириқ бердик… Пастда ёшлар билан ишлаш тизими яратилган, лекин минг афсус, биз кутган натижа бўлмагани учун бугун мана шундай тизимни яратяпмиз», — дейди президент.
Бугунги кунга қадар Бухоро вилояти, Жиззах, Навои, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент вилояти ва пойтахтда 50 мингга яқин ёшлар билан тўғрима-тўғри мулоқот ўтказилган. Билдирилган таклиф ва истаклар асосида туман ва шаҳарлар кесимида ёшлар дастури тасдикланган.
Ушбу дастурларнинг ижроси ҳамда ёшларнинг ижтимоий муаммоларини тизимли ўрганиш ва мувофиклаштириш вазифаси Давлат хавфсизлик хизматига юклатилди, дейилади хабарда.
Шарҳлар