Президент хизматлар соҳасини кредитлашга $100 млн.дан ортиқ маблағ ажратишни топширди
Президент Шавкат Мирзиёев хизмат кўрсатиш лойиҳалари учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 миллион доллар ёки 1 триллион сўмдан зиёд кредит ресурслари ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу маблағлар ҳам давлат, ҳам хусусий банклар орқали ажратилади ва кредит ставкаси 15 фоиздан ошмайди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар беради.
16 июнь куни давлат раҳбари раислигида хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Марказий банкка ўзини ўзи банд қилган шахслар учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 300 миллиард сўм кредит маблағлари ажратиш, Молия вазирлигига тадбиркорликни бошлаётган ишсиз фуқарога 3 ой мобайнида бино-иншоотнинг ижара тўлови учун субсидия бериш тизимини жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек Президент беморларни, яъни коронавирус инфекцияси аломатсиз ёки енгил шаклда ўтаётганларни уйда даволаш амалиётини жорий этишни топширди. Бунда улар тиббий кузатув остида бўлишлари керак.
Шарҳлар