Президент иккита вилоят ҳокимини огоҳлантирди, айрим амалдорлар ишдан бўшатилди

Бугун, 8 апрель куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ривожлантириш ва жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, вилоят прокурори, ички ишлар бошқармаси бошлиғига, шунингдек, Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов ва вилоят прокурорига “ҳайфсан” берилди. Президент қатъий огоҳлантириш олган раҳбарлар чорак якунигача ўзгариш қилмаса, барчаси ишдан кетишини таъкидлади.
 
Йиғилишда юқоридаги камчиликларга йўл қўйгани сабабли қуийдагилар ўз лавозимидан маҳрум бўлди:
 
– Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари,
– солиқ бошқармаси бошлиғи,
– марказий банк бошқармаси бошлиғи,
– Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари,
– марказий банк бошқармаси бошлиғи
– солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.

Бош саҳифадаги фотосурат: Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.