Президент Кадастр агентлигини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

Президент Кадастр агентлигини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

Солиқ сўмитаси ҳузурида Кадастр агентлиги ташкил қилинади. Бу ҳақда Президент фармонида сўз боради.

Фармон преамбуласида ерларни ажратиш, уларнинг ҳисобини юритиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, ер назоратини амалга ошириш вазифаларининг ягона органда тўпланганлиги, ер участкалари, бино ва иншоотларга кадастр йиғмажилди рўйхатдан ўтказувчи органнинг ўзи томонидан тайёрланиши соҳада манфаатлар тўқнашувини юзага келтираётгани айтилади.
 
Янги ташкил қилинган агентлик қуйидаги вазифаларни бажаради:

– кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;
– кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
– давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш;
– кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга ва ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назоратини амалга ошириш;
– геодезия ва картография соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш.

2020 йил 1 октябрдан бошлаб ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзгариши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлишини назарда тутувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар ҳамда бошқа ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга киради.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.