Бугунги кунда 18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоизни ташкил қилади. Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида шундай маълумотлар келтирилди.
Шу борадаги масалаларни тизимли ҳал этиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи жойларда ўғил-қизларнинг таклифларини “маҳаллабай” ўрганмоқда. Бу ўрганишлар ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, улар учун кредит ажратишда ҳалигача кўплаб камчиликлар сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида ҳам кўплаб муаммолар бор. Аксарият маданият марказлари, истироҳат боғлари ва спорт комплексларининг моддий-техник базаси қониқарсиз, тўгараклар номига ишлаяпти.
Йиғилишда бу муаммоларни манзилли ҳал этиш учун ҳар бир туман ва шаҳар кесимидаги устувор вазифалар кўрсатиб ўтилди.
Унга мувофиқ, ҳокимнинг иқтисодиёт, инвестициялар ва қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари – бандлик масалаларига;
солиқ идораси, савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари раҳбарлари – ёшларни тадбиркорликка жалб қилишга;
ҳокимнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга;
туман прокурори, ички ишлар ва мудофаа бўлими бошлиқлари – уюшмаган ёшлар билан ишлаш, жиноятчиликни жиловлаш, уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга масъул бўлади.
Жорий йилда 500 минг нафар ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш зарурлиги таъкидланди.
27 янвuary 2021 66 0
Президент матбуот хизмати: Ёшлар орасида ишсизлик даражаси 17% ни ташкил қилади
Комментарии (0)
-
Президент онкология соҳасидаги муаммолардан ташвишда эканини билдирди27 февраль 2021 31 0
-
Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ, ИИББ раҳбарияти, прокуратура, Соғлиқни сақлаш ва коммунал хизматлар мутахассислари, ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ҳамда тегишли хизматларнинг куч ва воситалари жалб этилган27 февраль 2021 37 0
-
Умумий қиймати 674000 АҚШ доллар миқдоридаги 14 та транспорт воситаси, стратегик, тактик ускуналар ва офис мультимедиа техникаси топширилди27 февраль 2021 30 0
-
Адлия вазирлиги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади26 февраль 2021 45 0
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳодисалар27 февраль 202114:21 0
-
Ҳодисалар27 февраль 202112:32 0
-
Ҳодисалар27 февраль 202110:40 0
Мулоҳазавсе
Биз Facebook дамиз
Чтобы оставлять комментарии, авторизуйтесь с помощью: