Президент намойиш этиш учун энг сара ўзбек фильмлари 100 талигини тузишни тавсия этди

Президент намойиш этиш учун энг сара ўзбек фильмлари 100 талигини тузишни тавсия этди

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекфильм” киностудиясида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.

«Кино – тарбиянинг замини. Бу ижоднинг мактабини очишимиз керак. Ҳозир мукаммал фильмлар яратишга ҳавасимиз бор, лекин сифатлиси кам. Юртимиз тарихи ҳақида албатта фильм бўлиши керак. Бунга вақт келди», – деди давлат раҳбари.

Энг сара ўзбек фильмлари 100 талигини тузиб, давлат ва хусусий телеканалларда намойиш қилиш бўйича тавсиялар берилди.

Президент миллий кино санъатимиз фидойиларини эътироф этиш мақсадида ҳар бир ҳудуд умумтаълим мактабларига Раззоқ Ҳамроев, Шукур Бурҳонов, Наби Раҳимов, Ҳамза Умаров, Лутфихоним Саримсоқова каби эл севган ижодкорлар номини беришни таклиф қилди.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.