Президент Сергели туманидаги Қипчоқ кўчасида қуриладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди

Президент Сергели туманидаги Қипчоқ кўчасида қуриладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди

Қипчоқ кўчаси темир йўл билан кесишган жойда узунлиги 1011, эни 28 метр бўлган кўприк қурилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан Қипчоқ кўчаси кенгайтирилмоқда.

Ушбу кўча Янги Сергели айланма йўли билан Тошкент халқа йўлини боғлаб, транспортлар ҳаракати учун янги қулайликлар яратади. 

Давлат раҳбарига шу ерда ободонлаштириш ишларига ихтисослашган янги машиналар намойиш этилди.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.