Президент суриштирувчилар ва терговчиларни 2021 йил 1 июнгача видеотасвирга олиш воситалари билан таъминлашни топширди
Суриштирувчи ва терговчиларни 2021 йил 1 июнга қадар видеотасвирга олиш воситалари билан таъминлаш топширилди. Бу ҳақда Президент фармонида сўз боради.
Шунингдек, тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларини тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишда фойдаланиладиган техник воситалар ва ускуналар билан тўлиқ жиҳозлаш ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш чораларини кўриш топширилди.
Бош прокуратура “Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика” ягона ахборот тизимида яратилган жиноятга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларни электрон рўйхатга олиш ва уларни кўриб чиқиш натижаларининг ягона электрон ҳисобини юритиш имконини берувчи дастурий модулни барча терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларга уланишини таъминлаши ва 2021 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ ишга тушириши керак.
Икки ой муддатда прокуратура органларининг белгиланган штат бирлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар прокуратуралари тизимида прокурор-криминалист лавозими жорий этилиши зарур.
Шарҳлар