Президент янги таркибдаги парламентга мурожаатнома йўллайди

Президент янги таркибдаги парламентга мурожаатнома йўллайди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил январь ойининг ўртасида Олий Мажлисга ҳар йиллик мурожаатномани йўллайди, дея хабар беради Kun.uz.

«Олий Мажлисга мурожаатномамиз тайёр. Янги парламент сайланиши билан, январь ойининг ўртасида ушбу тадбирни ўтказамиз», – деди Президент 2019 йил 26 декабрда ўтказилган шоирлар, адабиётшунослар ва ижодкор ёшлар билан учрашув чоғида.

2017 йил 22 декабрда Шавкат Мирзиёев мамлакат тарихида илк бор Олий Мажлиснинг иккала палатасига ҳам мурожаатнома йўллаганди. 2018 йил 28 декабрда эса Президент иккинчи бор мурожаат билан чиқди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.