Президент журналист Бобомурод Абдуллаевга квартира совға қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев журналист Бобомурод Абдуллаевга Тошкентдаги Green Park турар жой комплексидан уч хонали квартира совға қилди. Бу ҳақда 18 октябрь куни журналист ўзининг Facebook`даги саҳифасида эълон қилди, деб ёзади Gazeta.uz нашри.
Унинг сўзларига кўра, хонадон маиший техникадан тортиб барча керакли мебеллар билан жиҳозланган. У янги хонадонга 5 октябрь куни кўчиб ўтган. Унинг уйига Хоразмдан онаси ҳам ташриф буюрган. Бобомурод Абдуллаев давлат раҳбарига миннатдорчилик билдирган.
8 август куни Бобомурод Абдуллаев Бишкекда Ўзбекистон томони талабига биноан қўлга олинганди (Ўзбекистон Бош прокуратураси қайси айблов билан уни қўлга олишганини аниқлаштирмаган). 22 август куни у Ўзбекистонга экстрадиция қилиниб, шу куниёқ хулқ-атвор қиодаларига риоя қилиши тўғрисидаги тилхатга асосан озод этилди.
Шарҳлар