Президентлик сайловлари октябрь ойига кўчирилиши мумкин

Ўзбекистонда президентлик сайловлари октябрь ойи учинчи декадасининг биринчи якшанбасида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда “Юксалиш” ҳаракати хабар беради.
 
Президентлик сайловларини ўтказиш санасини ўзгартириш ҳақида Конституцияга ўзгариш киритиш ҳақидаги масала сиёсий партиялар фракцияларининг мажлисида қуйи палата депутатлари томонидан муҳокама қилинди. Мазкур масала Қонунчилик палатасининг кейинги мажлисида кўриб чиқилади.
 
Янги тартиб қабул қилинган тақдирда, 2021 йилги президентлик сайловлари 24 октябрга тўғри келиши мумкин. Конституциянинг 117-моддасига кўра президентлик сайловлари декабрь ойи учинчи декадасининг биринчи якшанбасида ўтказилади.

Бош саҳифадаги фотосурат: Газета.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.