Прокуратура навоийлик журналистга таҳдид қилиш ҳолатини ўрганмоқда
Навоий вилоят прокуратураси томонидан журналист қизга таҳдид қилиш ҳолати ўрганилмоқда, ҳозир бу иш Бош прокуратура назорати остида. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, сал олдин “Навоий зиёси” газетасида маҳалла фуаролар йиғинларининг фаолияти ҳақида танқидий мақола чоп этган Маҳфуза Пўлатова Кармана туман “Боғишамол” маҳалласининг раиси Мақсуд Пардаев томонидан таҳдидларга учраганди. Журналистнинг сўзларига кўра, мақоладан кейин унинг отасини дўппослашган.
Маҳалла раиси Мақсуд Пардаев Kun.uz мухбири билан суҳбатда журналист қиз томонидан айтилган гапларнинг ҳаммаси бўҳтон эканини таъкидлаган.
Улашиш:
Шарҳлар