Проректорнинг қалбаки дипломи: Азамат Акбаров “Буюк келажак”дан чиқарилди
Қалбаки диплом учун олий ўқув юртидан ишдан бўшатилган “Ипак йўли” Самарқанд Халқаро туризм университетининг собиқ биринчи проректори “Буюк келажак” экспертлар кенгаши таркибидан чиқарилди. Бу ҳақда «Фергана» нашри хабар беради.
Кенгашда қайд этишларича, Азамат Акбаров Сараево (Босния ва Герцеговина) BURCH университети томонидан берилган фалсафа доктори (PhD) дипломи ҳақиқий эмаслиги ҳақидаги хабарлардан кейин “Буюк келажак” экспертлар кенгаши таркибидан чиқарилган. Шунингдек, кенгаш BURCHга сўров юборган ва Акбаров ушбу олий ўқув юртининг дипломини олмагани ҳақидаги тасдиқномани олган.
Азамат Акбаров 7 январь куни Халқаро туризм университетидан ишдан бўшатилган эди. Декабрь ойида университет кенгашининг котиби Зокир Васиев проректорнинг дипломига 2009 йил санаси қўйилганини, BURCH эса бор-йўғи бир йил олдин ташкил қилинганини аниқлаган. Шу боис халқаро қоидаларга кўра, университет ҳали илмий даражаларни бера олмаган. Кейинчалик Босния университети Акбаровга диплом берилмаганини Васиевга маълум қилган.
Шарҳлар