Психоневрология диспансерида ҳисобда туриш ҳақидаги маълумотнома энди Давлат хизматлари марказида берилади

Психоневрология диспансерида ҳисобда туриш ҳақидаги маълумотнома энди Давлат хизматлари марказида берилади

2020 йил 1 апрелдан бошлаб психоневрология ва наркология диспансерларида ҳисобда туриш ёки турмаслик ҳақидаги маълумотномани диспансерларнинг ўзидан бериш амалиёти бекор қилинди. Энди у Давлат хизматлари маркази ёки интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали тақдим этилади. Бу ҳақда “Давлат тиббий муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда сўз боради.
 
Қарорга мувофиқ наркологик ва рухий бузилишларга эга фуқароларни ҳисобга олиш ишлари фақат электрон кўринишда олиб борилади. 2020 йил 1 мартга қадар давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган автоматлаштирилган электрон ахборот тизими ишлаб чиқарилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.