Пуллик IMEI регистрацияни бекор қилиш бўйича арзнома деярли уч сутка ичида 10 мингта овоз олди
«Ҳозирги глобаллашув жараёнида аҳолини қўллаб-қувватлаш ва ортиқча тўловларни бартараф этиш керак», – деб ёзади арзнома муаллифи Mening fikrim сайтида.
Энди арзнома Ўзбекистон парламенти томонидан кўриб чиқилиши керак.
Ўтган йил декабрь ойидан бошлаб мобил қурилмаларни IMEI бўйича рўйхатдан ўтказиш пуллик қилинди. Тўлов миқдори базавий ҳисоб миқдорининг 10% дан 25% гачаси атрофида.
Улашиш:
Шарҳлар