Қаршида ички органлар ходими Daryo журналистига нисбатан қўполлик қилди

16 апрель куни “Daryo” нашрининг мухбири Отабек Қўлдошев Рамазоннинг биринчи жума намози ҳақида репортаж тайёрлаш учун “Кўк гумбаз” масжиди ёнида турган. Унинг ҳаракатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари томонидан нотўғри тушунилган. Уларни фуқаро нима мақсадда суратга олаётгани қизиқтирган, деб ёзади “Новости Кашкадарьи” нашри “Dayo” нашрига таянган ҳолда.
 
Ёнида ҳужжатлари бўлмаган журналист уларни олиш учун машинасига бориб келади, шундан сўнг у гувоҳномасини тақдим этади. Видеода ички ишлар ходими камерани ва мухбирни ургани, кейин у репортёрни машинага ўтқазиб, Қарши шаҳридаги 1-сонли ИИБ га олиб боришни буюргани акс этган. Бу ерда журналист бироз вақт бўлган.
 
ИИВ матбуот хизмати маълум қилишича, журналист билан суҳбат чоғида ички ишлар органларининг ходими касб этикасини бузган. Ушбу воқеага ҳуқуқий баҳо берилади.

Скрин: Яндекс.Карты

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.