Қаршида уй портлаши натижасида иккита ўсмир ҳалок бўлди

Бугун эрталаб Қаршидаги Отчопар маҳалласида жойлашган уйлардан бирида маиший газ портлаши содир бўлган. Бу ҳақда “Новости Кашкадарьи” нашри ёзади.


 
Воқеа соат 8:10 да содир бўлган. Воқеа жойига ёнғиндан қутқариш бригадаси етиб келган ва уй харобалари остидан иккита жасад чиқариб олинган. Ҳалок бўлганлар  иккита ўсмир бўлиб, биттаси уй эгасининг 15 ёшли ўғли, иккинчиси эса 13 ёшли жияни бўлган.


 
Шунинг воқеа жлйига ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва прокуратура вакиллари етиб келган. Мазкур ҳолат бўйича дастлабки тергов ишлари бошланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.