Қаршида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига 1,3 млрд сўмга флагшток ўрнатилади

Қаршида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб Мустақиллик майдонида баландлиги 62,5 метр бўлган давлат байроғи ўрнатилади: бунга 1,3 млрд сўм сарфланади, деб ёзади “Новости Кашкадарьи” нашри.
 
Буюртмачи – Қарши ободонлаштириш бошқармаси, пудратчи эса – «Воҳа махсус монтаж сервис» МЧЖ.
 
Лойиҳага кўра, байроқ ўрнатилганидан кейин унга туташ 2 минг метр ҳудуд ободонлаштирилади ва кўкаламзорлаштирилади. Бу ерда гулзор ва газон қилиш, декоратив дарахтлар экиш, янги тротуар плитасини ётқизиш, байроқ ва унинг тарихи ҳақидаги ахборот тавсифини ўз ичига олган гранит стенд ўрнатиш режалаштирилган.
 
Пудратчи ташкилот вакилларининг сўзларига кўра, Қашқадарёдаги энг баланд давлат байроғининг флагштоки диаметри 430 дан 1220 миллиметргача бўлган пўлат қувурлардан иборат минорадан иборат. Унинг таркибий қисмлари пойтахтдаги қўшма корхоналардан бирида тайёрланган, Фарғона водийсида жойлашган ишлаб чиқариш корхонасида эса ўлчами 10 га 25 матр бўлган байроқнинг ўзи тикилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.