Қашқадарё вилоят ҳокими амалдорларга янги хизмат автомобилларини харид қилишни тақиқлади

Зойир Мирзаев  туман ва шаҳар ҳокимларига ҳамда уларнинг ўринбосарларига янги хизмат машиналарини харид қилишни тақиқлади. Бунда янги хизмат автомобилини харид қилишга мораторий айрим амалдорларга тааллуқли эмас. Вилоят ҳокимининг сўзларига кўра, автомобилни Косон тумани  ҳокими Асрол Бойқораев ва вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Баҳром Юсупов харид қилиши мумкин. Бу ҳақда “Новости Кашқадарьи” нашри ёзади.
 
Зойир Мирзаевнинг қайд этишича, автомобиль харид қилишга рухсат фақат заруратга қараб ва вилоят депутатлар сессияларида тасдиқланганидан кейин берилади.
 
Эслатиб ўтамиз, яқинда Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораев ўтган йил декабрь ойида ўлим ҳолатига олиб келган ЙТҲда қатнашган Captiva русумли хизмат автомобилини алмаштиришга қарор қилгани маълум бўлганди. Автомобиль 260 млн сўм қўшимча тўланиб, Trade-in га алмаштирилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.