Қашқадарё вилоят ҳокими шанба кунлари амалдорларга велосипедда юришга мажбуриятини юклади
Қашқадарёда шанба куни барча раҳбарлар фақат велосипедларда ҳаракатланади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев кенгайтирилган йиғилишда маълум қилди, деб ёзади «Новости Кашкадарьи» нашри.
Яқин кунларда Қашқадарё туманлари ва шаҳарларида камида 3-4 километрлик велосипед ва пиёда йўлкалар қурилади. Ушбу эҳтиёжларга 200-400 миллион сўмдан ажратилади
«Асосийси – биз одамларни, айниқса амалдорларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш. Шанба кунлари барча раҳбарлар велосипедларда юриши керак бўлади», – дея қайд этади Мирзаев.
Улашиш:
Шарҳлар