Қашқадарё вилоятида 17 ёшли ўсмир бола осилган ҳолда топилди
7 декабрь куни Косон туманидаги 91-мактаб ўқувчиси 17 ёшли Б.Н. ўз уйининг ҳовлисидаги турникда осилган ҳолда топилди.
Фожеа соат 6.15 ва 6.55 лар оралиғида юз берган, бу ҳақда Косон туман прокурори Улуғбек Эргашевга таянган ҳолда «Қашқадарё янгиликлари» нашри хабар беради.
Марҳумнинг отаси айтишича, соат 6.15 да у ўғлини соғ ва омон кўрган. “Соат 7 ларда эса кўчага марҳумнинг катта акаси чиқиб, даҳшатли манзарага гувоҳ бўлган ва дарҳол отасини ёрдамга чақирган. Аммо энди кеч эди. Айни пайтда бу ҳақиқатдан ҳам ўз жонига суиқасд бўлган-бўлмаганини ёки кимдир қотилликни яшириш мақсадида ўз жонига суиқасд қилишни инсценировка қилган-қилмаганини аниқлаяпмиз. Яқин соатларда унинг синфдошлари ва ўқитувчиларидан марҳум ким биландир уришгани ёки йўқлигини билиб оламиз, ва умуман, марҳумнинг портретини “чизиш”га ҳаракат қиламиз”, – дейди прокурор.
Марҳум ота-онасининг сўзларига кўра, 17 ёшли йигит ҳуқуқ-тартибот органларининг ходими бўлишни орзу қилган.
Хабар янгиланмоқда.
Шарҳлар