Қашқадарё вилоятида электр таъминотидаги узилишлар сабабли бир нечта туман ичимлик сувисиз қолди

4 январь куни соат 6:59 ва 10:10 да Муборак нефть-газ қазиб чиқариш бошқармасининг нефть-газ конларини электр энергияси билан таъминлайдиган “Нефтчи” кичик станциясининг релеси ишдан чиққан. Бу ҳақда “Газета” нашри хабар беради.
 
Хусусан, Талимаржон ИЭСга етарли миқдорда газ бормаганлиги учун, иккита энергоблок тўхтаган. Оқибатда Қашқадарёнинг бешта туманида тўлиқ электр энергиясидан узилиш ҳолати рўй берган ва Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ туманларида жойлашган сув ишлаб чиқариш иншоотлари фаолияти тўхтаган.
 
Натижада аҳолига сув етказиб беришдаям муаммолар юзага келган.

Ҳозирда «Иссиқлик манбаи» фаолиятида ҳам узилиш рўй бериб, кўпқаватли уйларнинг иситиш тизими тўлиқ қувват билан ишламаяпти.

«Қашқадарё Сувтаъминот»нинг Қарши шаҳар бўлими тарафидан вилоят аҳолисига махсус техникаларда ичимлик суви етказиб берилаётгани маълум қилинди.


 
Бу орада эса, Ғузор туманидаги уйларда на электр энергияси, на газ бор. “Новости Кашкадарьи” нашри уйда фақат қўлқопларда ухлаётган ва ўйнаётган боланинг фотосуратини чоп этди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.