Қашқадарё вилоятида икки қизни урган эркакка қарши “безорилик” моддаси бўйича иш қўзғатилди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида фуқаро кўчада икки қизни урган. Бу ҳақда “Новости Кашкадарьи” нашри хабар беради.
 
Воқеа 24 апрель куни соат тахминан 22.00 да содир бўлган. Олинган видеоёзувда икки қиз озиқ-овқат бозори яқинидаги автотураргоҳда турган. Улардан бири телефонида бир эркакка ниманидир кўрсатиб гапирган. Бироқ бироз вақтдан сўнг эркак аёлни ура бошлаган, сочларидан тортган. Унинг дугонаси қочмоқчи бўлган, аммо эркак унга қувиб етиб, уни ҳам урган.
 
Кейинроқ Шаҳрисабз туманининг “Ҳожимайдон” маҳалласида истиқомат қилувчи аёл нотаниш эркак уни урганини айтиб ИИБга мурожаат қилган. Эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми (Безорилик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вилоят прокуратураси ушбу воқеа назорат остида эканини билдирди.
 
Қайд этиб ўтамиз, воқеани кузатган ҳамда видеога олган кишиларнинг ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши лозим.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.