Қашқадарёда мактаб директори қозонхонани 6000 долларга пуллаётганида қўлга тушди
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги 7-сонли мактаб директори Б.С. алдов йўли билан яроқсиз қозонхонани мактаб балансидан чиқариб, уни фуқаро А.га 6000 долларга сотишга ҳаракат қилган. Бу ҳақда Газета.uz нашри Бош прокуратурага таянган ҳолда хабар беради.
Даставвал директор 3000 доллар олган, кейинроқ эса ерга ҳужжатларни тайёрлаш эвазига 500 доллар миқдоридаги ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Директорга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилди, тергов олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар